Муаммо ечимини ичкаридан излаймиз: акне пайдо бўлишига олиб келувчи 4 маҳсулот

0

Қуйидаги маҳсулотларни рациондан чиқариш керак:

Сут маҳсулотлари

Сут маҳсулотларини вақтинча истеъмол қилмасликка сабаб ҳозирги пайтда сигирларнинг аввалгига қараганда беш баробар кўп соғилишидир. Натижада стресс туфайли сутдаги прогестерон даражаси бир неча баравар юқори бўлади. Бугунги кунда органик сут бўлса ҳам юқори даражадаги стресс гормонлари, жумладан, акне пайдо бўлишига олиб келадиган кортизолга эга.

Тез ҳазм бўлувчи углеводлар

Самарали натижага эришмоқчи бўлсангиз, диетологлар ҳар доим тез ҳазм бўлувчи углеводли егуликлардан тийилишни маслаҳат беришади, бу бежизга эмас. Гап шундаки, улар организм учун энг фойдасиз моддалардир. Мазкур углеводлар қондаги қанд миқдорининг кескин кўтарилиши ва тери муаммоларининг юзага келишининг асосий сабабчисидир.

Какос ёғи

Какос ёғини ортиқча истеъмол қилиш тери билан боғлиқ нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шоколад

Шоколад акне пайдо бўлишининг жуда кенг тарқалган сабабидир. Агар диетологлар вазн йўқотишда 70 фоиздан ортиқ какао бўлган шоколадни тавсия қилса, акне пайдо бўлганда сутли шоколад хавфсизроқ ҳисобланади. Гап шундаки, бундай ҳолатда зарарли компонент айнан какао бўлиб, акне пайдо бўлишига олиб келади.

Рационга қуйидагиларни киритиш лозим:

Пробиётиклар

Пробиётиклар ичаклар ва тери соғломлигини таъминлайдиган асосий ёрдамчилардир. Кефирда организм учун етарли миқдорда пребиётиклар бўлади.

Омега-3 ёғ кислоталари

Деярли ҳамма нарсада ёрдам берадиган яна бир ажойиб модда: қаришни секинлаштиришдан тортиб, уйқуни нормаллаштиришгача. Омега-3 ҳам терига фойдали таъсир кўрсатади ва акне билан курашда ёрдам беради.

Антиоксидантлар

Мева ва кўкатлар акне билан курашда сизнинг энг яхши дўстларингиз ва ёрдамчиларингиздир. Уларда мавжуд бўлган антиоксидантлар нафақат ҳазм бўлиш жараёнини жадаллаштиради, балки терига ҳам соғлом ранг беради.

Цинк

Ҳар қандай ёнғоқ тури синк моддасига бой, айниқса, кешю ва бодом. Бананни ҳам ушбу рўйхатга қўшиш мумкин. Асосийси, миқдорни кузатиб бориш, чунки ёнғоқлар калорияга бой маҳсулот ҳисобланади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here