18 кундан сўнг қишки олимпия ўйинлари бошланиши керак бўлган Хитойда илк бор омикрон штамми аниқланди

0

Пекин яқинидаги Хайдян шаҳрида қишки олимпия ўйинларига алоқодор шахсда коронавируснинг ўта юқувчан варианти аниқланган. Бу ҳақда The  Global Times нашри хабар берди.
Шанхай ва Гуандун провинцияларида ҳам кеча 15 январь куни омикрон билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ушбу ҳудудларда омикроннинг кенг тарқалиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида огоҳлантирган.

Халқаро олимпия қўмитаси Пекин—2022 иштирокчиларини омикрон бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани сабабли “ўз вақтида эҳтиёт бўлиш” ҳақида огоҳлантирди ва барчадан сафар олдидан беш кун давомида “оломон жойлардан сақланишни” сўрамоқда.

COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганларнинг барчаси Олимпия ўйинларида қатнашишга келадиган делегация вакиллари Хитойга келгандан сўнг 21 кун давомида карантинда бўлишлар шарт бўлмайди. Фақат ҳар куни тестдан ўтказилиб турилади, дейилади The  Global Times хабарида.

Риа Новости