АҚШда полиция ходими реанимациядаги маҳбусни отиб ташлади

0

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида полициячи аввал ҳибсда бўлган ва  тез ёрдам бўлимига олиб келинган эркакни отиб ўлдирди.

Ҳодиса 15 январь куни тонгда, маҳбуснинг офицер билан муштлашувидан сўнг содир бўлган, дейди расмийлар.

Дарем полициясининг назорати остида бўлган эркак Дюк университети касалхонасида даволанаётган бўлган. Муолажа вақтида у полициячига ҳужум қилиб, қуролини тортиб олган.

Офицер ҳужумчини бошқа тўппонча билан отган. Касалхона тиббиёт ходимлари эркакка ёрдам кўрсатган, бироқ у вафот этган.

Ҳодисада бошқа ҳеч ким жабрланмаган.

gazeta.ru