БУРУНДА ЯРА НЕДАН ДАРАК?

0

Бурун ва оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлишининг сабаблари кўп. Ички аъзолар фаолиятининг бузилиши, яъни ошқозон-ичак тизими хасталиклари шу дардга етаклаши мумкин. Бурунда турли хил тошмалар ҳосил бўлиши ва унинг серозли яллиғланиши кўпинча аллергик касаллик сифатида намоён бўлади. Яраларга инфекцион касалликлар ҳам сабабчи бўлади.
-Даволашга келсак, тошма ёки яранинг кўриниши муҳим саналади.Шу боис, шифокорга кўриниб, унинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, шундан кейингина муолажа белгиланиши керак. Агар яралар яллиғланишга боғлиқ бўлса, антибиотикли даво курсини ўташингиз лозим. Қолаверса, кекса кишиларда иммун тизими жуда суст бўлади. Шу сабабли организм хасталикка қарши курашишга қийналади. Бунда витаминли муолажа қўлланилади. Қолаверса, аутогемотерапия ва физиотерапия муолажалари ҳам яраларни даволашда асқатади.

SoglomHayot