Россияда ўзбекистонлик ишчининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

0

Россияда ўзбекистонлик ишчининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

10 январь куни тушдан кейин Тучков Буян ҳудудидаги қурилиш майдончасида ишчи баландликдан қулаб тушган. Натижада воқеа жойида ҳалок бўлди. 37 ёшли эркак Санкт-Петербургга Ўзбекистондан келган бўлиб, уни якка тартибдаги тадбиркор ишга ёллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216-моддаси («Қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.