Туркманистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

0

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда мамлакат Президентининг фармойиши имзоланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ташрифдан мақсад Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ишчи учрашув ва музокаралар ўтказишдан иборат.

Кеча Туркманистон раҳбари Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини кенгайтириш, қўшма савдо маркази – «Туркманистон – Ўзбекистон» чегара савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ратификация қилди.