Абу-Дабида портлаш: уч киши ҳалок бўлди (видео)

0

Абу-Дабида учта нефть цистернасининг портлаши оқибатида олти киши жароҳатланди, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси маълум қилди.

Воқеа Муссафа саноат портида, АДНОC нефть компанияси омборлари яқинида юз берган. Портлаш кичик ёнғинга сабаб бўл, ҳозирда ёнғин бартараф этилган.

Фожиа оқибатида бир нафар Покистон фуқароси ва икки нафар Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар енгил ва ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган”, — дейилади департамент хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага икки ҳудудга қулаган кичик самолётлар, эҳтимол дронлар сабаб бўлган, дея хабар беради полиция. Реутерс хабарига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Эронга алоқадор Яман ҳутий гуруҳи ўз зиммасига олди.

m24.ru