АҚШда кучли қор бўронлари туфайли уч мингга яқин рейслар бекор қилинди

0

АҚШнинг шарқий соҳилларида  кузатилган кучли қор бўронлари оқибатида 3000дан яқин рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳудудда ёмғир, қор ва кучли шамол кузатилган. Натижада, 200мингга яқин аҳоли электрсиз қолган. Бу эса самолёт парвозларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

«Кучли қор бўронлари туфайли 2800та парвозни бекор қилдик», – дея баёнот берган авиакомпаниялар.

Шунингдек, АҚШ пойтахти Вашингтонда кучли қор бўронлари кузатилмоқда. Бошқа штатларда эса кучли шамоллар авиа рейсларни бекор қилинишига сабаб бўлмоқда.

topnews.ru