Бугундан яна бир канал ўз фаолиятини бошлайди

0

«Nurafshon TV» телеканали  2022 йил 17 январдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эфирга узатилиши бошланди.

Президент қарори билан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлардан аҳолининг хабардорлик даражасини кенгайтириш  мақсадида Тошкент вилоятида «Nurafshon TV» телеканали ташкил этилиши белгиланганди.

Мазкур қарордан келиб чиқиб, АКТ вазирлигининг буйруғи билан «RRTM» ДУКга ЎзМТРК билан биргаликда «Nurafshon TV» телеканалини эфирга узатишни техник томондан амалга ошириш вазифалари юклатилганди.

«RRTM» ДУК томонидан техник тадбирлар амалга оширилиб, Тошкент телеминораси, Ангрен, Шоугаз, Чорвоқ ва Бекобод радиотелеузатиш станциялар орқали «Nurafshon TV» телеканалини  2022 йил 17 январь кунидан бошлаб тест тариқасида эфирга узатилиши таъминланди.