Ҳоким ўринбосарининг машинаси ЙТҲга учраши натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди

0

Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг хизмат автомашинаси ЙТҲга учради.

Маълум бўлишича, 11 январь куни Урганч шаҳрида иккита Нексия автомашинаси тўқнашган. 27 ёшли ҳайдовчи Нексияда бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва Янгибозор тумани ҳокими ўринбосарининг хизмат автомашинасига бориб урилган. У автомобилни 55 ёшли ҳайдовчи бошқарган. Натижада ёш ҳайдовчи ҳалок бўлган.

ЙТҲ вақтида машинада мансабдорнинг ўзи бўлмаган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.