Линколн — «Сиз кимникини тозалайсиз?» ( Тонгги табассум)

0

​​Американинг 16-президенти А. Линколн ҳаётда жуда камтар-камсуқум инсон бўлган. Бир куни хорижлик дипломат оёқ кийимини ўзи тозалаётган президентни кўриб қолиб, сўрайди:

– Ие, жаноб президент, ўз оёқ кийимингизни ўзингиз тозалайсизми?

– Ҳа, шундай, – дея жавоб беради Линколн, – сиз кимникини тозалайсиз?