МИБ: 4000 АҚШ доллар олган ходим ҳақида маълумот берди

0

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонилан суд қарорини бажариш эвазига 4 минг АҚШ доллари олганлиги ҳақида хабарлар тарқатилди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш учун Мажбюурий ижоро бюросининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов билан боғландик.


– Бюро ташкил этилган вақтдан буён коррупция иллатига қарши курашиш масаласи асосий вазифа ва талаблардан бири бўлиб қолмоқда, — дейди Фаррух Тошпўлатов.
Бу борада ходимлар ўртасида шахсий хавфсизлик бўйича тармоқлар хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш борасида профилактик ишлар олиб борилмоқда. (Ўтган йилда 3119 та ана шундай профилактик тадбирлар ўтказилди.)
Ўтган даврда, хизмат текширувлари натижаларига кўра, қўпол қонунбузилишига йўл қўйган 69 нафар ходимлар интизомий жазо тариқдасида Бюро органларидан бўшатилган.
Биргина, ўтган даврда Бюронинг 24 нафар ходими томонидан содир этилган жиноят ҳолатларининг 18 таси шахсий хавфсизлик тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.
Бюро ходими деган номга доғ туширган ходимларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 14 январь куни фуқаро О.Қ. нинг аризасига асосан Андижон вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, вилоят прокуратураси ва Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик бўйича ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Ф. ўз иш юритувидаги қарздор У.Х. ва бошқаларни мажбурий кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро қилиб беришлик эвазига Андижон туман бўлими давлат ижрочиси И.Қ. билан бирга Андижон шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган “Ватан” чойхонаси яқинидаги бекатда О.Қ. дан 4000 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан 14.01.2021 йилда Ф.Ф. ва И.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш жамият ва давлатнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири экан, унга қарши муросасиз кураш давом этаверади.

Маълумот учун: фуқароларимиз ёки жисмоний шахслар коррупция ҳолатлари ҳақида зудлик билан Бюронинг Шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-207-11-37 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилиши мумкин.