Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Андижонга прокурор этиб тайинланди

0

Андижон вилоятига прокурор тайинланди.

Маълум бўлишича, ушбу лавозимга 42 ёшли Сирожиддин Қоршибаевич Эшқувватов тайинланган. У тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Эшқувватов Жиззах вилоятида таваллуд топган. Фаолияти давомида, 2011-2014 йилларда Бош прокуратурада бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.