«Қамчиқ»да ҳалокат!

0

Бугун,  соат 12:35да «Қамчиқ»  довонинг 242 км. «Тошкент-Водий»  йўналишида ҳаракатланган «Nexia»  русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомашина ичида ҳайдовчининг ўзи бўлганлигини ва жароҳат олмаганлигини айтмоқда.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ»  Махсус қидирув,  ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари махсус «Камаз» русумли техникасида чиқишиб, хандақдаги автоуловни чиқариб олишда амалий ёрдам кўрсатишган.