Қайси вилоятда доимий аҳоли энг кўп

0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларининг 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сонини маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида аҳоли қуйидагича тақсимланган:

➖Самарқанд вилояти – 4 млн 312 минг 99 киши;

➖Фарғона вилояти – 3 млн 896 минг 393 киши;

➖Қашқадарё вилояти – 3 млн 408 минг 313 киши;

➖Андижон вилояти – 3 млн 253 минг 501 киши;

➖Тошкент вилояти – 2 млн 941 минг 620 киши;

➖Наманган вилояти – 2 млн 931 минг 66 киши;

➖Тошкент шаҳри – 2 млн 860 минг 511 киши;

➖Сурхондарё вилояти – 2 млн 743 минг 196 киши;

➖Бухоро вилояти – 1 млн 976 минг 866 киши;

➖Қорақалпоғистон – 1 млн 948 минг 496 киши;

➖Хоразм вилояти – 1 млн 924 минг 167 киши;

➖Жиззах вилояти – 1 млн 443 минг 380 киши;

➖Навоий вилояти – 1 млн 338 минг 69 киши;

➖Сирдарё вилояти – 878 минг 599 киши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35,2 миллион кишини ташкил этган. Шундан 17,5 миллион нафари аёллар, 17,7 миллион нафари эркаклар.