Самарқанд вилоятида шу йил 16 январь куни кучли шамол ҳодисаси кузатилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида кўп қаватли уйларнинг бирининг томи учиб кетган. Ҳодиса тунги соат 03:22лар атрофида содир бўлган. Тармоқларда ушбу уйнинг видеоси тарқалди ва унда уй яқинда қуриб битказилгани айтилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.