ССВ – Ўзбек-қозоқ чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилди, лекин ҳаво йўллари очиқ

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига билан кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилди.

Вазирликнинг қайд этишича, бунга сўнгги кунларда Ўзбекистонда ошаётган COVID-19 билан касалланиш кўрсаткичлари сабаб бўлган.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра,  мамлакатда биргина 15 январда 13,6 минг кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Бу 11 январга нисбатан қарийб 9 минг, 14 январга нисбатан эса 1,2 мингта кўп кўрсаткичдир.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмаслиги айтилмоқда:

ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара
пунктлари орқали ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);
ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;
халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;
расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;
ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари;
Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;
мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари;
оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари;
вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқаролари.