«Тошкент-Минск» самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

0

Кучли қор ва қор бўрони вақтида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Тошкент-Минск» рейсини амалга ошираётган Airbus А-320 самолёти ҳаракатланиш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.

Ҳодиса соат 11:45 атрофида юз берган.

Таъкидланишича, самолёт бортида 115 нафар йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Ҳодиса оқибатида самолётга зарар етмади.

Фавқулодда ёрдам хизматлари қоидаларга мувофиқ ишламоқда, дейилади хабарда.