Петербургда ўқувчи қизлардан интим суратлар юборишни талаб қилган хорижлик қўлга олинди.
Санкт-Петербургда полиция мактаб ўқувчиларидан беҳаё суратларни талаб қилган мигрантни қўлга олди, деб хабар қилди “Невские Новости” нашри.
Таъкидланишича, 13 ва 14 ёшли икки нафар қизнинг ота-онаси полицияга ариза билан шикоят қилган. Ўсмирлар билан интернет орқали ёзишмалар вақтида эркак улардан интим суратлар юборишни сўраган. фуқаро ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлди.
Полиция гумонланувчини қўлга олди, у ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлди.
Унга нисбатан Россияда бўлиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Жиноят ишини очиш масаласи ҳал қилинмоқда.