Устасига фарқи йўқ! «Реал» Испания Суперкубогини қўлга киритди

0

«Реал Мадрид» Испания Суперкубоги финалида «Атлетик»ни мағлуб этди.

Мадрид клубига ғалабани Лука Модрич ва Карим Бенземанинг голлари келтирди. Учрашув якунида Эдер Милитао четлатилганидан кейин «Реал» бир киши кам бўлиб қолди, «Атлетик» эса пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Мадриднинг «Реал» клуби 12-марта Суперкубокни қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» ярим финалда турнирдаги ғалабалар бўйича рекордчи (13 марта) «Барселона»ни мағлуб этганди.

«Атлетик» – «Реал» 0:2

Голлар: Модрич, 38 – 0:1, Бензема (пен), 52 – 0:2

«Атлетик»: Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага (Берчиче, 58), Дани Гарсия, Саррага (Весга, 58), Сансет (Рауль Гарсия, 58), Беренгер (Уильямс, 46), Уильямс, Муниаин (Серрано, 81).

«Реал»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Марсело, 86), Родриго (Вальверде, 64).

Четлатиш: Милитао (87).