Яна бир бахтсизлик! Икки киши оламдан ўтди

0

Андижон вилояти Балиқчи туманида 14 январь куни Nexia ёниб кетиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Қайд этилишича, ЙТҲ шу куни соат 14:30 атрофида туманнинг «Янгиҳаёт» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-134 Куйганёр—Эски Хаққулобод автомобиль йўлининг 23-километрида содир бўлган. «Гулшан» маҳалласида яшовчи А.Н. (1994 йилда туғилган) Nexia автомобилини бошқариб бораётганда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган вояга етмаган С.А. (2009 йилда туғилган) ва С.М. (2012 йилда туғилган)ни кўриб қолган.

Ҳайдовчи уларни уриб юбормаслик учун рулни ўнг томонга буриб, йўл четидаги ёнғоқ дарахтига бориб урилган. Оқибатда автомашинанинг олд двигатель қисмидан ёнғин чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Ҳайдовчи автомашинадан чиқишга улгурган. У чап елка қисмининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Nexia ичидаги ҳайдовчининг синфдошлари Қ.У. ва М.Х. машина ичида чиқолмай, ёниб кетган. Оқибатда иккала фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.