АҚШ яқин орада Украинага янги қуроллар етказиб беради

0

Америка Қўшма Штатлари яқин ҳафталарда Украинага мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини етказиб беришга ваъда берди. Бу ҳақда Давлат департаментининг юқори мартабали вакили маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

2021 йилда Вашингтон Киевга 2014 йилдан бери ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хавфсизлик тизимлари етказиб берди, деди у. «Сизни ишонтириб айтаманки, бу жўнатмалар давом этмоқда ва келгуси ҳафталарда яна кўп нарсалар режалаштирилган. Россия Украинага бостириб кириши билан биз украиналикларни қўшимча мудофаа материаллари билан таъминлаймиз», — деди Давлат департаменти вакили.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага бошқа давлатлардан қурол етказиб бериш режалари ўта хавфли эканлигини ва кескинликни пасайтиришга ёрдам бермаслигини айтганди.

17 январь куни Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Лондон Киевни танкка қарши енгил мудофаа қуроллари билан таъминлашини маълум қилди.