БМТ ходими Туркияда қор кўчкиси остида қолиб кетди ва…

0

У  курортда қор кўчкиси остида қолиб кетган.

Туркиянинг Кайсери вилоятидаги Эржиес тоғ-чанғи курортида БМТ ходими ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Даракчи Zamon.uz’га таяниб.

Таъкидланишича, 3 нафар Канада фуқароси 2700 метр баландликда курортдаги махсус жиҳозланган чанғи йўлагидан чиқиб кетган ва қор кўчкиси остида қолган.

Натижада улардан бири вафот этди.

Қайд этилишича, қурбон бўлган 45 ёшли эркак БМТнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги ваколатхонаси ходими бўлган. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, ўша куни чанғи маркази ҳудудида шамол тезлиги соатига 25 км га етган.