Буюк Британияда «омикрон» туфайли бир нечта сайёҳлик компаниялари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

0

Буюк Британиянинг минглаб сайёҳлик компаниялари пандемия даврида мамлакатда қаттиқ ва узоқ муддатга чўзилган чекловлар туфайли фаолиятларини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг бошида туроператорлар «омикрон» туфайли бронлашларнинг учдан бир қисмини йўқотиб қўйган ва компаниялар жуда зарар кўрган.

«2021-йил ёзида ички туризмнинг жадал ривожланиши ва мамлакат бўйлаб турларни брон қилишнинг кўпайишига қарамай, қиролликдаги минглаб сайёҳлик компаниялари бозорни тарк этиши мумкин. Умумий компанияларнинг 11 фоизи 2022 йилдаёқ банкрот бўлиши эҳтимоли юқори», – дейилади хабарда.

Коронавируснинг «омикрон» штамми тарқалиши сабабли туроператорлар ва меҳмонхоналар март-апрель учун қилинган бронларнинг ярмидан кўпини бекор қилган.

«Ҳукуматнинг туризмни қўллаб-қувватлаши камайган, шунинг учун сўровда қатнашган сайёҳлик компанияларининг тўртдан бири энди молиявий захиралари йўқлигини маълум қилмоқда», – дея қўшимча қилмоқда The Guardiаn нашри.

interfax.ru