Левандовски Мессини 4 очкога ортда қолдирди

0

Хабарингиз бор, «Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ФИФА талқини бўйича 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълум бўлишича, Левандовски Лионель Мессини бор-йўғи 4 очкога ортда қолдирди. Месси ўз навбатида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан 5 очко олдинда эди. Карим Бензема Муҳаммаддан 9 очко ортда қолмоқда.

Аввалроқ биз Левандовскининг қўлга киритган совринига муносабатини эълон қилган эдик. Польшалик футболчи кетма-кет иккинчи марта ФИФА талқинига кўра энг яхши бўлди.