«Манчестер Юнайтед» яқин орада янги бош мураббий номини эълон қилади

0

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» яқин вақт ичида янги бош мураббий тайинланишини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Манба берган хабарга кўра, манкунианликлар Эрик тен Хаг («Аякс»), Маурисио Почеттино («Пари Сен-Жермен») ва Брендан Рожерс («Лестер») каби вариантларни кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, янги мураббий жамоани фақат ёзда бошқариши мумкин бўлади ва бу мавсумни амалдаги мураббий Ралф Рангник якунлайди ва у кейинчалик клуб тузилмасида лавозим олади.