Порошенкони суд қилаётган судьянинг тоби қочди. Суд залига «Тез ёрдам» чақирилди

0

Киевнинг Печер туман суди судьяси, Пётр Порошенкога нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласини кўриб чиқаётган Олексий Цоколов касал бўлиб қолди, унга тез ёрдам чақиришди. Бу ҳақда маҳаллий журналистлар хабар бермоқда, бироқ судда бу маълумот рад этилди, деб ёзади ТАСС агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, Порошенко давлатга хиёнат қилиш ва террорчиларга ёрдам беришда гумон қилинмоқда. 17 январь куни тадбиркор Варшавадан Киевга учиб келди. Аэропортдан у дарҳол судга борди.

Прокуратура Украинанинг собиқ президентини 1 миллиард гривна гарови билан 2 ойга ҳибсга олишни талаб қилмоқда. Бу тахминан 37 миллион доллар.

Бундан ташқари, айблов суддан Порошенкони гаров эвазига озодликка чиқса, барча паспортларини топшириши ва электрон билагузук тақишга мажбур қилишни сўрамоқда.