Қирғизистонда Давлат божхона хизмати раиси ҳибсга олинди

0

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Давлат божхона хизмати раиси Адилет Кубаничбековни ҳибсга олди.

У коррупцияда гумон қилинмоқда.

Тергов иши жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари божхона хизмати органларида йирик коррупцияга оид маълумотларни олишга муваффақ бўлди, бунда божхона тизими раҳбарияти ва таркибий тузилма бошлиқлари ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.

Товарларни олиб кириш билан шуғулланувчи хусусий компаниялар манфаатларини ўз фойдаси учун ҳимоя қилиш, уларга имтиёзли шартларни тақдим этиш ва тизимли равишда пора олиш эвазига товарларни божхона назоратидан яшириш ҳолатларига йўл қўйилган.