Бош ичи босими (внутричерепное давление) қандай касаллик ва нима сабабдан келиб чиқади?

0

Бош ичи босими (КИБ) касаллик эмас, худди артериал қон босими сингари барча одамларда мавжуд. Ушбу кўрсаткичнинг ошиб кетиши эса касаллик дейилади.

-Бош суяги ичида жуда кўплаб асаб ҳужайралари билан бир қаторда суюқлик ҳам мавжуд бўлиб, ушбу суюқлик орқа мия суюқлиги ёки ликвор деб аталади. Ушбу суюқлик миқдори бош суяги ичидаги босим кўрсаткичини белгилайди. Кўрсаткичнинг ошиши эса мия тўқималарида ўзгаришларни келтириб чиқаради.

– Босимнинг ошишига бош ва мия жароҳатлари, гипертония, мия соҳасида ўсмалар, инсульт, буйрак усти бези касалликлари, гипертиреоз, қулоқ касалликлари, менингит ва энцефалит касалликлари сабаб бўлади.

– Босим ошишини уй шароитида артериал қон босимини ўлчаш каби аниқлаб бўлмайди. Аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бунда УТТ, МРТ, КТ ва махсус текширувлардан фойдаланилади.

«Соғлом ҳаёт»