Эрон суди бокс бўйича миллий чемпионат ғолиби Муҳаммад Жавод Вафоий-Саний устидан ўлим ҳукми чиқарди

0

Эрон суди бокс бўйича миллий чемпионат ғолиби Муҳаммад Жавод Вафоий-Саний устидан ҳукм чиқарди. Унга нисбатан 2019 йилдаги намойишларда фаол қатнашгани ва ўшанда ҳукумат биноларига етказган зиёни учун ўлим жазоси қўлланилди, дейди Хабар.уз.

«Championat.com» ёзишича, эронликлар таниқли боксчининг ҳаётини сақлаб қолишни ҳукуматдан сўрашди. Кўпчилик «Twitter»даги чорловлар орқали ҳам боксчининг ҳаёти кураш олиб борди.

Бироқ бирон-бир натижа чиқмади.

Жавод намойишларда қатнашгани учун оғир жазо олган дастлабки спортчи эмас. 2020 йилда курашчи 27 ёшли Навид Афкарий осиб ўлдирилганди.

Шунингдек, ўтган йили оммавий муштлашув чоғи одам ўлдиришда айбланган 30 ёшли курашчи Маҳди Али Ҳусайний ҳам қатл этилганди.