Фарғонада Lacetti пиёдалар ўтиш жойида она-болани уриб юборди

1

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида Lacetti автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган она-болани уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 19 январь куни соат 11:00 ларда Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида, пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва қўлидаги фарзанди, 2021 йилда туғилган Ф.М. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.