“Госуслуги” порталида меҳнат мигрантларига оид янги хизмат ишга туширилди

0

Мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида Ички ишлар вазирлигига “Госуслуги” орқали хабар бериш мумкин.

“Госуслуги”да “Меҳнат мигрантлари тўғрисида хабарномалар” хизмати пайдо бўлди. Унинг ёрдамида ИИВ бошқармаларига электрон хабарномаларни юбориш мумкин:

🔹 чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тўғрисида;

🔹 чет эл фуқаролари – юқори малакали мутахассисларга иш ҳақи тўлаш мажбуриятлари тўғрисида.

Ички ишлар вазирлигига билдиришнома юбориш учун иш берувчи тегишли шаклни тўлдириб, электрон имзо билан имзолаши керак. Идорага келиш керак эмас.

Ҳар йили ИИВга қоғоз шаклида 3 миллионга яқин билдиришнома келади – пандемия даврида уларни қайта ишлаш қийинлашди.