Испания Суперкубогида ғалаба қозонган “Реал” вакилларига оид статистика ва фактлар

0

▫️Карло Анчелотти “Реал” бошқарувидаги бешинчи ва фаолиятидаги 21-совринга эга чиқди. У мадридликлар билан илк бор Испания Суперкубогини қўлга киритди;

 

▫️Карим Бензема “Реал” сафида жорий мавсум 27 ўйинда 24 та гол урди;

 

▫️Лука Модрич “Реал” сафида жорий мавсумдаги дастлабки голини урди. Лука Испания Суперкубогида гол урган энг ёши катта (26 ёш-у 129 кун) футболчига айланди;

 

▫️Марсело “Реал” сафида 23-совринини қўлга киритди ва бу борада Франсиско Хентонинг рекордини такрорлади;

 

▫️Тибо Куртуа “Реал” сафида кетма-кет иккита пеналтини қайтарди. Унга қадар 19 та зарбада шунча сейв ижро этганди;

 

▫️Бензема барча мусобақалар доирасида “Атлетик Б”га 18 та гол урган. Франсуз бошқа ҳеч қайси клубга бунча кўп гол урмаган.