Нидерландия полицияси бельгиялик тўрт ёшли боланинг жасадини топди

0

Нидерландияда ўтган ҳафта ғойиб бўлган тўрт ёшли бельгиялик боланинг жасади топилгани ҳақида Голландия полицияси маълум қилди, деб ёзмоқда BBC.
Нидерландия полицияси Зеланд провинциясидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Нилже Янс сунъий оролида Дин Верберкмоеснинг жасадини топди.
Энагаси уни бобоси ва бувисининг уйига ташлаб кетишда қандайдир муаммога йўлиққан  ва бир неча соатдан кейин оиласи уни бедарак йўқолганини хабар қилган эди.

Нидерландия полицияси 34 ёшли бельгиялик эркакни қўлга олганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу Дейв Де К исмли гумонланувчи Голландиянинг Мееркерк шаҳрида, боланинг жасади топилган жойдан 120 мил (60 миля) шимоли-шарқда ҳибсга олинган.

Бельгия прокуратурасининг айтишича, у аввалроқ икки ёшли боланинг ўлимига олиб келган зўравонлик учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.  Унинг жазо муддати 2018 йил декабрида якунланган.

Бу кишини бола билан оҳирги марта чоршанба куни Бельгиянинг Антверпен яқинидаги Синт Никлаас шаҳрида кўришган.

Дин Верберкмоеснинг онаси, Элке ўғлининг хавфсиз қайтаришларини илтимос қилиб телевидения орқали мурожаат қилганди. Аввалроқ у Дейв де К икки фарзандига мунтазам ғамхўрлик қилганини айтди.

Боланинг жасади душанбага ўтар кечаси Зеланд провинсиясидаги Неелтже Янс сунъий оролида топилган.

Полиция баёнотида айтилишича, қидирувда полиция вертолёти иштирок этган ва терговчилар “эҳтимолий жиноят жойини” топган.

Маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида полиция ходимлари «боланинг жонсиз жасадини топдилар», дейилади баёнотда.

«Твиттер»да эълон қилинган қисқа хабарда полиция йўқолган чақалоқнинг жасади топилганини тасдиқлади ва қидирувда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди, шунингдек, оиласига «таъзия» билдирди.