Аччиқ маҳсулотларга қарамлик касаллик аломатими?

0

🔶 Баъзи ҳолларда бу тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш билан бартараф этиладиган нормал ҳолат бўлса, баъзан танадаги ўзгаришлар сабабли юзага келади.

🔷 Аччиқ маҳсулотлар ҳазм тизимини рағбатлантиради, ошқозон шираси ажралишини кўпайтириб иштаҳани очади. Аччиқ маҳсулотларга қарамлик ошқозонда кислота муҳити ўзгарган инсонларда пайдо бўлиши мумкин.

🔸Аччиқ маҳсулотлар қонни суюлтиради, қон томирларни қолдиқлардан тозалайди. Танасида ёғлар алмашинуви бузилган, қонида организм учун зарарли турдаги холестерин миқдори ортган инсонларда ҳам аччиқ овқатларга ўчлик кузатилиши мумкин. Бундай инсонлар холестерин даражасини аниқлаши лозим!

🔹Иссиқ мавсумда ёки қуёшли ўлкаларда яшовчи инсонларда бу кўпинча нормал ҳолат ҳисобланади. Бир томондан иссиқ мавсумда ҳазм тизимининг фаолияти пасайса, иккинчи томондан аччиқ таомлар терлаш орқали танани совитишга ёрдам беради.