АҚШ президенти Жо Байден – Украинага ҳужум қилиш оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлади

0

АҚШ президенти Жо Байден «Украинага ҳужум қилиш» оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлишини айтди.

«Агар улар Украинани забт этишда давом этсалар, бу Россия учун фалокат бўлади. Агар улар (руслар – таҳр.) буни қилсалар узоқ муддатда катта товон тўлайдилар».

Бу ҳақда Байден давлат раҳбари сифатидаги биринчи йил якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина чегаралари яқинида қўшин тўплаши ва ҳарбий машғулотларнинг кучайиши фонида Ғарб ОАВларида Украинага ҳужум борасида бот-бот хабарлар берилмоқда. Буюк Британия Украинага махсус қуроллар жўнатаётган бўлса, НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам Россия кенг миқёсда жавоб беришларини билдирган.