Фирибгарлик йўли билан бировларнинг автомашиналарини қўлга киритиб юрган шахснинг фириблари ошкор бўлди

0

Наманган вилояти. 2020-йил феврал ойида 33 ёшли А.Ё. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Наманган тумани Туркистон кўчасида яшовчи 42 ёшли Э.Б.,нинг ишончига кириб, унга 2011 йилда ишлаб чиқарилган “Нехиа-2” русумли автомашинаси олиб беришни ваʼда қилиб, 2020 йил май ойида унинг “Нехиа-2” русумли автомашинасини олиб, ушбу автомашинани Наманган шаҳар, Зарбдор МФЙда яшовчи З.Ҳ.,га 3.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, А.Ё. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2020 йил май ойида ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, Наманган тумани Бўстон-2 кўчасида яшовчи 42 ёшли Қ.Ж.,нинг ишончига кириб, ундан “Спарк” русумли автомашинасини 6.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларни икки ой давомида беришга ваʼда бериб, ушбу автомашинани олиб, бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ё.,га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда А.Ё.,нинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги тергов ҳаракатлари орқали аниқланмоқда.