Макрон Европа Иттифоқи раислигига яна Франция сайланишини хоҳлайди

0

Франция президенти Эммануэль Макрон чоршанба куни Страсбургда Европарламент аъзолари билан узоқ суҳбатлашди ва Франциянинг иттифоқда олти ойлик раислигидаги устуворликларини батафсил баён қилди.
У Европа Иттифоқини кучлироқ қилишга ваъда берди. Унинг рақиблари ва танқидчилар эса унинг бу ҳаракатларини  қайта сайланиш учун трамплин сифатида фойдаланганликда айблади, деб хабар бермоқда Euronews.

Европапараст, бизнесни қўллаб-қувватловчи марказчи Макрон иккинчи марта номзодини қўйиши кутилмоқда ва сўровлар уни асосий номзод сифатида кўрсатмоқда.

Франциянинг Европа Иттифоқига раислиги унинг сайловолди кампанияси учун имкониятлар эшигини очади ва айнан шу нуқта француз мухолифати аъзолари томонидан танқид қилинди.

Макрон Европанинг демократик ривожида “янги ҳаётдан нафас олиши учун” Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлари хартиясига “атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аборт қилиш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида янада аниқроқ” ўзгартиришлар киритмоқчи эканлигини айтди.

Баъзи сайловчиларининг хавотирларини қўллаб, у Европа Иттифоқини бутун иттифоқ бўйлаб «муносиб» минимал иш ҳақини ўрнатишга ва тенгсизликларни камайтириш ва дискриминацияга қарши курашиш устида ишлашга чақирди.

Француз ўта ўнг қаноти иммиграция ва хавфсизликни президентлик кампаниясининг асосий иши сифатида ўртага ташлагани  сабабли, Макрон иттифоқнинг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш ва контрабандачилар тармоқларини йўқ қилишга ваъда берди.

У, шунингдек, Европа Иттифоқини тезда Россия билан кескинликни юмшатишга ёрдам берадиган таклифларни ўз ичига олган янги хавфсизлик режасини ишлаб чиқишга чақирди.  Россия президенти Владимир Путин бундай режаларни инкор этишига қарамай, Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақида хавотирлар кучаймоқда.

«Биз суверенитетга эришиш учун шартларини бажаришимиз керак, бу Россиядан кўпроқ мустақил бўлишни англатади», деди у.