Никоҳдан ажралиш: энг кўп Тошкент шаҳар ва Фарғона вилоятида

0

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилди.

Ўтган йилда энг кўп никоҳдан ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида – 5,6 мингта, Фарғона вилоятида 4,3 мингта қайд этилди.

Ҳар 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (2,0 промилле) ва Сирдарё вилоятида (1,6 промилле) кузатилди.

Республика бўйича 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди.