Олмаотада тўполон вақтида ҳалок бўлганларнинг яширин қабрлари топилди

0

Олмаотада тартибсизликлар чоғида ҳалок бўлган жангариларнинг яширин қабрлари топилди, деб хабар бермоқда @almatyapat телеграм-канал.

Аввалроқ бўлим бошлиғи Канат Таимерденов жорий ойда номаълум шахслар ўликхонага етти мартага яқин ҳужум уюштиргани, улардан 41 нафарининг жасади ўғирлангани ҳақида маълум қилганди.

«Ҳа, маълумотни тасдиқлайман. Яширин дафн этиш тартибсизликлар иштирокчиларининг шахсини аниқлашни қийинлаштириш мақсадида амалга оширилган», — дея иқтибос келтиради Азирбек республикадаги январь воқеалари ҳақидаги расмий маълумотларни эълон қилиш учун яратилган «Олмаота фожиалари» телеграм каналидан.