«Севимли» телеканали бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан озод этилди

0

Бугун “Севимли” телеканали таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов таклиф қилинди.

Darakchi нашри ёзишича, канал кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб жамоатчилик асосида Ф.Абдухолиқов сайланди.

Таъсисчиларнинг қарори билан бош директори вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда шу пайтга қадар ЎзЭОАВМА бош директори лавозимида ишлаб келаётган Ж.Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланди.

Йиғилишда сўзга чиққан, Ф.Абухолиқов, канал эфирига узатилган “Сабрия” сериалини бадиий савиясини танқид остига олиб, “биз телеканал мухлислари ва жамоатчиликдан узр сўраймиз ва келгусида янги тайинланган бош директор, нафақат сериаллар, қолаверса барча медиа маҳсулотларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига масъул эканлигини уқтирган ҳолда, барча чора-тадбирларни ишлаб чиқиши зарур”, -деб таъкидлади кузатув кенгаши раҳбари.