Талабаларнинг авиа ва темирйўл чипталари 24 февралга қадар бепул алмашириб берилади

0

Аввалроқ 24 январдан талабалар учун ўқиш «online» бошланиши ҳақда ёзган эдик.

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, энди талабалар сотиб олган чипталарини нима қилишади? Олий таълим вазирлиги ушбу масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Қайд этилишича, темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 24 февралга қадар  авиа ва темирйўл чипталари  бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

«Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 21 январь соат 9:30 дан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин»,-дея таъкидлаб ўтилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, йўл чипталарини алмаштиришни бир ойлик муддат давомида қайтиш санаси аниқ бўлгандан кейин шошмасдан амалга оширишни сўрамоқда.