Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизматининг хабарига кўра,  Биоорганик кимё институтида етакчи илмий ходими Ш.Шомуротов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар силга қарши «Биомайрин 600 мг» препаратини яратишди. Ушбу препарат полигалактурон кислотаси (пектин) ва силга қарши препаратлар – изониазид, этамбутол ва рифампитсин асосида олинган.

Ўзбек олимлари томонидан яратилган мазкур препаратнинг афзаллиги шундаки, у макромолекуляр табиатга эга бўлиб, табиий полимер полигалактурон кислота макромолекуласига силга қарши изониазид, этамбутол ва рифампитсин кимёвий боғлар воситасида боғланган. Бунинг натижасида ушбу касалликка қарши бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган ҳамда организмдаги самарали таъсир вақти бир неча бор ортган. Препарат патоген ҳужайраларга йўналтирилган таъсир кўрсатади, силнинг турли штаммларига нисбатан юқори фаолликка эга.
Ҳозирда ушбу «Биомайрин 600 мг» препарати тижоратлаштиришга йўналтирилган.