Ўзбекистонда 5 ёшдан катта болалар ҳам эмланиши мумкин бўлди

0

Ўзбекистонда 5-11 ёшли болалар ҳам эмланишлари мумкин бўлди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Таъкидланишича, улар ихтиёрийлик асосида эмланади.

Отабеков бу ёшдаги болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланганини ва улар «Pfizer» вакцинаси билан эмланишини таъкидлади.