«Барселона» Испания Кубогини тарк этди

0

Испания кубоги 1/8 финали доирасида “Барселона” “Aтлетик”ка имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

Aсосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Бильбао клуби ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ биринчи бўлим ўрталарида каталонияликлар ҳисобни тенглаштиришди. “Aтлетик” 86-дақиқада яна олдинга чиқиб олди, “Барса” эса ўйин охирларида ҳисобни яна тенглаштирди. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида эса “Aтлетик” пенальтини голга айлантирди ва бу турнирнинг 1/4 финалига чиқиш учун етарли бўлди.

«Атлетик» – «Барселона» 3:2

Голлар: Муниаин, 2 – 1:0, Ферран Торрес, 20 – 1:1, Мартинес, 86 – 2:1, Педри, 90 – 2:2, Муниаин (пен), 105 – 3:2

«Атлетик»: Агирресабала, Де Маркос (Лекуэ, 105), Мартинес, Вивиан, Берчиче (Баленсиага, 90), Дани Гарсия, Весга (Ноласкоайн, 117), Рауль Гарсия (Беренгер, 79), Сансет (Уильямс, 52), Уильямс (Саррага, 110), Муниаин.

«Барселона»: тер Штеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, Педри (Брэйтуэйт, 105), Гави (де Йонг, 61), Дани Алвес, Жуджла (Фати, 61; Дест, 96), Эззальзули (Нико Гонсалес, 46), Ферран Торрес.