Беларуслик кинопродюсерлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди (ФОТО)

0

ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида беларуслик продюсерлар Евгений Левандовский ва Екатерина Тарасованинг маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, маърузачи Екатерина Тарасова «Беларусфильм» миллий киностудияси продюсерлик маркази раҳбарининг ўринбосари, киностудиянинг ижодий продюсери ҳисобланади.

Евгений Левандовский эса «Кинопост» мажмуасининг раҳбари ва «Беларусфильм» миллий киностудиясининг пост-продакшн бўйича продюсери.

Улар томонидан ташкил этилган маҳорат дарси филиалнинг “Кино ва ТВ продюсерлиги” йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун ўтказилди.