Блогер Бозоровга суд ҳукми ўқилди

0

Аввалроқ ЛГБТ фаолларини Ўзбекистон марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошлангани ҳақида ёзган эдик.

Жорий йилнинг 20 январь санасида Бозоровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланган эди.  Бироқ судда танаффус эълон қилиниб, кейинги суд мажлисини ўтказиш  21 январь кунига белгиланди.

Айни дамда Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича,  бугун фуқарога нисбатан суд жараёни ниҳоясига етди ва ҳукм эълон қилинди.

Маълумот учун, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М. Бозоров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.