Италия кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
«Рома» ўз майдонида «Б» серия вакили «Лечче» клубини қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида Жозе Моуриньо жамоасининг ғалабаси билан якун топди.
Эътиборлиси шундаки, учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол уришга муваффақ бўлди. У 64-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 81-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, «Рома» кейинги босқичга йўлланма олди.
Италия кубоги
«Рома» – «Лечче» – 3:1
Голлар: Кумбулла (40), Абраҳам (54), Шомуродов (81) – Калабрези (14)