Жоржина Родригес: “Мен футбол мухлиси эмасман»

0

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес футболчи билан ҳаёти ҳақида гапирди, ҳамда спортга қизиқмаслигини тан олди.

“Мен футбол мухлиси эмасман. Умуман олганда, бу спорт турига энди қизиқа бошладим, чунки иккинчи ярмим шу билан шуғулланади. Лекин, ҳақиқат шуки, биз уйда футбол ҳақида гапирмаймиз, чунки мен буни тушунмайман.

Биз ўзимиз, фарзандларимиз, ўқув дастурлари, саёҳатлар, лойиҳалар, бизнес режалар ҳақида гаплашамиз”, деди Родригес “El Pais” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Криштиану Роналду ва Жоржина жуфтлик эгизак фарзанд кутаётгани маълум бўлганди.