Либерияда ибодат вақтида 29 киши ўлдирирди. Уларнинг 11 нафари норасидалар эди

0

Либерия пойтахти Монровияда бир гуруҳ қуролли кишилар ибодат вақтида черковга бостириб кирди. Натижада 29 киши, жумладан, 11 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Реутерс 20 январь, пайшанба куни хабар берди.

Воқеа чоршанба куни кечқурун Янги Кру шаҳарчаси ҳудудида содир бўлган. Ҳужум пайтида черков ичида юзлаб одамлар бўлган.

«Биз оломонга яқинлашиб келаётган бир гуруҳ одамларнинг пичоқ ва бошқа қуролларини кўрдик… Югуриб кетаётиб, баъзи одамлар йиқилиб тушди», деди гувоҳ. У ҳужумчилар диндорларни ўғирламоқчи бўлганини айтди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бир қанча қурбонларнинг аҳволи оғир, шу боис ўлимлар сони ортиши мумкин. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қурбонларидан бири ҳомиладор аёл бўлган.

Пайшанба куни воқеа жойига ташриф буюрган Либерия президенти Жорж Веа ҳалок бўлганлар учун уч кунлик миллий мотам эълон қилди.